Эрон Аҳвоздаги террорчилик ҳаракати учун АҚШдан ўч олишини билдирди

Фото: IRNA
Эрон Аҳвоздаги кўплаб фуқаролар ҳалок бўлган террорчилик ҳаракати учун АҚШ ва Исроилдан қасос олади. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондонининг ўринбосари Ҳусайн Саломий ана шундай баёнот берди, деб хабар қилди Reuters.
«Сизлар қасосимизни кўрдингиз... Жавобимиз кескин ва яксон қилувчи бўлади ва қилган ишингиз учун пушаймон бўласиз», — деган у қурбонларни сўнгги йўлга кузатиш маросимида.
Теҳрон Аҳвоздаги терактда АҚШнинг Форс кўрфазидаги иттифоқчиларини айблади. Reuters’нинг қайд этишича, биринчи навбатда Ироқ, Яман, Ливан ва Суриядаги мухолиф кучларни қўллаб-қувватлаётган Саудия Арабистони айбдор.
Эслатиб ўтамиз, 22 сентябрь шанба куни эрталаб Эроннинг жанубий-ғарбий қисмидаги Аҳвоз шаҳрида ҳарбий парадда қатнашаётганларга террорчилик ҳужуми уюштирилди. Ҳужум натижасида 28 киши ҳалок бўлган, 60 киши жабрланган.
Мавзуга оид

11:33
Reuters: Эрон АҚШ билан янги ядровий келишув учун кафолатлар олишни истаяпти

21:53 / 15.04.2025
Эроннинг ядро дастури: Трамп нега ўзи барбод қилган битимни тикламоқчи?

17:26 / 15.04.2025
The Guardian: АҚШ Эронга уран захирасини Россияга топширишни таклиф қилди

12:30 / 15.04.2025