13 ёшли футболчи рақиб билан тўқнашувдан сўнг вафот этди

Фото: wallpaper.feodosia.net
«Гелдерс Херенберг» футбол жамоасининг 13 ёшли дарвозабони рақиб билан тўқнашув оқибатида олган жароҳати туфайли вафот этди.
Omroepgelderland’нинг хабар беришича, фожиа Голландиянинг MvR мусобақаси кубок ўйини вақтида юз берди. Дарвозабон рақиб билан тўқнашган, сўнг ҳушидан кетган. Болага тез ёрдам чақирилди, аммо ёш дарвозабонда юрак уриши ва нафас олиши дарҳол секинлашган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар ўйинчини қутқара олмадилар. Учрашув тўхтатилди.
«Бундай кутилмаган тўқнашув шундай даҳшатли оқибатга олиб келганига ишониш қийин. Биз унинг оиласи ва дўстларига ҳамдардлик билдирамиз. Биз уларга сабр-тоқат, бардош тилаймиз», - дея маълум қилишган MvR’га вафот этган спортчининг дўстлари ҳамда ва ота-онаси олдида.
Мавзуга оид

16:24 / 05.06.2025
Аббос Файзуллаев Россияда Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди

22:02 / 04.06.2025
Ҳаммаси ўз қўлимизда, эртага ғалаба қозонишимиз шарт – Тимур Кападзе

23:01 / 17.05.2025
«Сити» Англия Кубоги финалида ютқазди, Ҳусанов кумуш медал тақди

20:37 / 12.05.2025