Собиқ боксчи самолётнинг қўлга олинишининг олдини олди

Фото: Facebook/Arnaud Romera
Франциянинг бокс бўйича 2 карра чемпиони Тарик Соҳибиддин Мюнхендан Парижга парвоз қилаётган самолётни қўлга олмоқчи бўлган йўловчини зарарсизлантирди.
Журналист Арно Ромеронинг Facebook’да маълум қилишича, безори йўловчи тажовузкорлик кўрсатиб, учувчилар кабинасига кириб, самолёт йўналишини ўзгартиришга мажбурламоқчи бўлган. Шунда 46 ёшли собиқ боксчи 2 нафар йўловчи ёрдамида безорини полга йиқитиб, унинг қўл-оёқларини боғлаб қўйган.
Самолёт Шарл-де-Голл номидаги аэропортга қўнгач, безори полицияга топширилган. Таъкидланишича, у психиатрик текширувдан ўтказилади.
Келиб чиқиши марокашлик бўлган Соҳибиддин профессионал боксдаги фаолиятида 23 та жанг ўтказиб, 12 та ғалабага эришган ва 11 марта мағлубиятга учраган.
Мавзуга оид

00:05
Франциянинг Renault компанияси Украина учун дронлар ишлаб чиқаради

10:47 / 31.05.2025
Макрон Фаластинни тан олишни «маънавий бурч» деб атади

23:26 / 30.05.2025
Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади

21:21 / 28.05.2025