Қирғизистон вояга етмаганлар никоҳи сони кўплиги бўйича юқори учликка киритилди
Никоҳ рўйхатидан ўтган вояга етмаган келинлар сони вояга етмаган куёвлар сонидан қарийб 20 бараварга кўпдир. 15-19 ёшли қизларнинг никоҳдан расман ўтиш ҳолатлари бўйича энг баланд кўрсаткич Албания (27,2%), Туркия (23%) ва Қирғизистонда (19,1%), энг паст кўрсаткич эса Қозоғистон (0,9%), Украина (2,2%) ва Сербияда (5,9%) қайд этилди, дейилади БМТ Аҳолишунослик фондининг Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги эрта никоҳ бўйича ҳисоботида.
Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Сербия ва Туркияда ўтказилган сўровларда қатнашган барча вояга етмаган келинлар уйдаги оғир меҳнат ва оиланинг барча аъзоларига хизмат қилиш уларнинг зиммасида эканлигини ҳамда оилаларида уларнинг фикрлари ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини айтишган.
Мавзуга оид

13:40 / 16.04.2025
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда

16:50 / 15.04.2025
Қирғизистоннинг собиқ президенти учун 11 йил қамоқ жазоси сўралди

15:04 / 14.04.2025
Қирғизистон Россия элчисидан Москвадаги фуқаролари таҳқирлангани юзасидан изоҳ талаб қилди

14:55 / 12.04.2025