КХДР Сингапурда Ким Чен Ин учун лимузин қидирмоқда

Фото: KCNA/Reuters
Шимолий Корея вакиллари Сингапурда АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг учрашуви вақтига автомобиллар ижарага олишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда The Straits Times манбага асосан хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Шимолий Корея делегацияси АҚШ президентида бўлган автомобиллардан паст даражада бўлмаган транспорт воситалари тақдим этилишини талаб қилмоқда ва ҳозирги вақтда Ким Чен Ин учун лимузин излашмоқда.
Таъкидланишича, АҚШ делегацияси Сингапурга президент автопаркини олиб боради. Унинг ичида, хусусан, Трампнинг Cadillac компаниясидан лимузини ҳам бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДРда ҳарбий раҳбарият ишдан олингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

20:41 / 08.06.2025
Шимолий Кореяда қўққисдан интернет ишламай қолди

11:35 / 05.06.2025
КХДР Россияни Украинага қарши урушда қўллаб-қувватлашга ваъда берди

14:20 / 28.05.2025
Ўзбекистон ва Сингапур яримўтказгичлар соҳасида ҳамкорлик қилади

17:55 / 25.05.2025