Хитойда олча гули мавсуми (фото+видео)
Одамлар олча гулларини одатда Япониядаги баҳор мавсуми билан боғлашади, бироқ Хитойдаги олча гуллари ҳам шу қадар кўзни қамаштирадики, улар ҳатто миллий рамзга айланиши ҳам мумкин. Мамлакат апрелга яқин ранг-баранг гуллар уммонига бурканади.
Бутун дунё сайёҳлари баҳорнинг бу ажойиб туҳфаларидан бахра олиш учун турли ерлардан ташриф буюришади. Юньнань провтнциясидаги Куньмин боғида 7 март куни XIX Олча гули фестивалига старт берилган бўлиб, у 7 апрелга қадар давом этади. Шанхайдаги Олча гули фестивали 16 мартдан 15 апрелгача Гучун паркида бўлиб ўтмоқда, у ерда 82 хил навли 12 минг олча дарахтининг гуллаган даврига гувоҳ бўлиб, завқ олиш мумкин. Boredpanda ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг Хитойдаги олча дарахтининг гуллаган мавсумига доир суратлари ва видеоси билан бўлишди. Кўринг ва завқ олинг!










Мавзуга оид

15:22
Хитой АҚШдан суюлтирилган табиий газ сотиб олишни тўхтатди

21:05 / 18.04.2025
Хитой жосуслик ва киберҳужумлар орқали Россиянинг ўнлаб қуролларидан нусха кўчирган

22:36 / 17.04.2025
Зеленский Хитойни Россияга қурол етказиб беришда айблади

12:53 / 17.04.2025