Жаҳон | 07:28
1320
2 дақиқада ўқилади

Reuters: Хитой Россияга дронлар учун двигателлар етказиб беришда давом этмоқда

"Гарпия" дронларини ишлаб чиқаришда Хитой двигателларидан фойдаланилади, улар Россияга санкцияларга қарамай яширинча етказиляпти.

Россия Хитойдан "Гарпия-А1" камикадзе дронларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган двигателларни олишда давом этмоқда, деб ёзди Reuters Европа расмийлари ва ҳужжатларига таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, двигателлар аниқланмаслик ва санкциялардан қочиш учун Хитойдан «саноат совиткичлари» деб белгиланган сохта компаниялари орқали яширин равишда Россияга етказилади.

Дронлар Россиянинг «Алмаз-Антей» давлат концерни назорати остидаги Ижевскдаги "Купол" электромеханика заводида ишлаб чиқарилади. Reuters агентлигига кўра, Хитойдан етказиб бериш АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан октябр ойида жорий этилган санкцияларга қарамай, ишлаб чиқаришни кўпайтиришга имкон берган.

Жорий йилда "Купол" Россия Мудофаа вазирлиги билан 6000 та ҳужумкор дрон етказиб бериш бўйича шартнома имзолади, деб ёзади Reuters компаниянинг ички ҳужжатига таяниб. Апрел ойига келиб 1500 дан ортиқ дрон етказиб берилди. 2024 йилда "Купол" Украинадаги урушда қўлланган 2000 та УУАни етказиб берди, деб ёзади Reuters.

Мавзуга оид