Дунёдаги энг хавфли шаҳарлар маълум қилинди

Мексиканинг “Жамоат хавфсизлиги ва жиноий адлия бўйича фуқаролик кенгаши” нодавлат ташкилоти экспертлари 2017 йилда дунёнинг энг хавфли шаҳарлари рейтингини тузиб чиқишди.
Биринчи ўринни Мексикадаги Лос-Кабос шаҳри эгаллади, ундаги қотиллик даражаси ҳар юз минг кишига деярли 111 ҳолатга тенг бўлди. Рейтингнинг иккинчи поғонасидан Венесуэла пойтахти Каракас жой олди. Жаҳондаги энг хавфли шаҳарлар учлигига Мексиканинг Акапулько шаҳри якун ясаб берди.
Ҳаммаси бўлиб рейтингдан 50 шаҳар жой олди, уларнинг аксарияти Лотин Америкасида жойлашган. Энг кўп шаҳарлар Бразилия ва Мексикадан – мос равишда 17 ва 12.
Мавзуга оид

00:21 / 07.06.2025
Буюк Британияда 700 йил олдин амалга оширилган қотиллик фош этилди

23:16 / 05.06.2025
АҚШ қурол ишлаб чиқарувчилари Мексикага 10 млрд доллар товон тўламайдиган бўлди

20:26 / 29.05.2025
54 кун қидирилган мурда: навоийлик ошиқ-маъшуқ қотиллар

18:37 / 29.05.2025