Машинасига улкан кран қулаган ҳайдовчи омон қолди (видео)
Ижтимоий тармоқларда автомобили устига улкан кран қулагандан кейин мўъжиза юз бериб омон қолган ҳайдовчи видеоси кенг тарқалди. Видео YouTube'да намойиш қилинди.
Воқеа Хитойнинг Гуандун провинциясида содир бўлди. Кадрларда кран машинанинг нақ олд ойнасига тушганини кўриш мумкин. Шунга қарамай, бир неча сониядан кейин ҳайдовчи автомобилнинг люкидан соғ-саломат чиқиб келди.
Таъкидланишича, эркак ҳеч қандай жиддий жароҳат олмаган - уни тўпиқ соҳаси синиши билан шифохонага олиб боришган.
Мавзуга оид

00:22
Хитойда 9 ёшли қиз 25-қаватдан тушиб кетиб омон қолди

09:43 / 21.04.2025
Хитой ўз манфаатларини бузадиган давлатларни қатъий огоҳлантирди

07:45 / 21.04.2025
Хитой билан ҳамкорликда иссиқхоналар учун «ақлли» плёнка ишлаб чиқарилади

16:49 / 20.04.2025