Кремлда Путин ва Трампнинг учрашуви эҳтимоли бўйича фикр билдирилди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Владимир Путиннинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашуви Россия ва АҚШ муносабатлари яхшиланишига омил бўлиши мумкин. У бу ҳақда ABC телеканали учун берган интервьюсида гапирган.
«Мен шундай ҳисоблайман: агар бу икки президент учрашиб, фикрлар алмашса ва мулоқотни тиклашга қарор қилишса, икки мамлакат муносабатлари яхшиланиши учун имконият юзага келади», — деган Песков.
Бундан олдинроқ Путин Трамп билан Хельсинкида, Арктика саммити доирасида учрашиши мумкинлиги ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид

08:01 / 31.05.2025
Трамп: Россиянинг Украинага берган зарбаларидан ҳайратдаман ва ҳафсалам пир бўлди

11:11 / 30.05.2025
Кремл Мединскийни яна Украина билан музокараларга жўнатади

19:30 / 28.05.2025
Трампнинг Путинга нисбатан риторикаси ўзгарди. Охирги суҳбатдан кейин

11:54 / 24.05.2025