Венгер: Мен охиригача «Арсенал»га содиқман

«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер ҳозирча келгусида ҳам жамоада қолиш-қолмаслигини аниқ билмаслиги ҳақида гапирган.
«Менда янгилик йўқ. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам мен «Арсенал»га содиқ қоламан. Мен бу ерда қанча вақт ишлаганим ва яна қанча вақт ишлашим муҳим эмас, мен бор эътиборимни ўз олдимдаги вазифани бажаришга қаратаман. Ҳозир бизда қийин давр кечмоқда, натижалар ёмон. Бу ҳақда жиддий ўйлаш керак, менинг келажагим ҳақида эмас. «Арсенал»да иккита захира ўйини бор, шунингдек, Англия Кубоги ярим финалига чиққанмиз, шундай экан мавсумни яхши натижа билан якунлаш ўзимизга боғлиқ», деган Венгер.
Арсен Венгер «Арсенал»да 1996 йилдан буён узлуксиз ишлаб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси шу мавсум охирига қадар тузилган. Жамоа мухлислари унинг кетишини, раҳбарият эса қолишини истамоқда.
Мавзуга оид

12:20 / 17.04.2025
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?

03:04 / 17.04.2025
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди

20:31 / 16.04.2025
«Бутун дунё ўйин тугади, деб ўйлаганди». «Реал»нинг ЕЧЛ плей-оффларидаги 5 та камбэки

11:29 / 09.04.2025