ЖАРда бегемот автомобилга ҳужум қилди (Видео)

Фото: The Sun
ЖАРда бегемот автомобилга ҳужум қилиб, жиддий зарар етказди. Бу ҳақда UPI агентлиги хабар бермоқда.
Воқеа Мозамбикдан ўз йўлтанламасида қайтаётган 26 ёшли Викус Cерони билан содир бўлди. Крюгер миллий боғидаги кўприкка келиб қолган ҳайдовчи бегемотни пайқаган бўлса-да, ўз йўлида давом этаверди. Ҳайдовчи жонивор одамларга ўрганиб қолган, деб ўйлаган.
“Кутилмаганда гиппопотам бурилиб, мен томонга қараб югуриб кела бошлади, - дея айтиб берди Серони журналистларга. – Мен у тўхтамаслигини тушуниб, тўқнашувга тайёргарлик кўра бошладим”. Жонивор машинага ҳужум қилиб, воқеа жойидан кетиб қолди. Эшиклардан бири ва капот жиддий зарар кўрган. Бундан ташқари, автомобилда тиш излари ҳам қолди. Серонининг фикрича, унга ҳали ҳам омад кулиб боқди: ён тарафга берилган зарба туфайли машина жарликдан пастга қулаб тушиши мумкин эди.

Мавзуга оид

16:42 / 29.05.2025
UzAuto Motors Malibu сотувини очганидан бир соат ўтмай шартномалар тугаб қолди

18:54 / 28.05.2025
“Сенатор сўров юбормагунча пул олиб юрилган” — Танзила Норбоева импорт автоларга экосертификат ҳақида

08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди

16:35 / 23.05.2025