«Реал»нинг яна бир футболчиси сафдан чиқди
Мадриднинг «Реал» ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората жароҳат олди.
Marca нашри берган хабарга кўра, футболчи ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги Македонияга қарши учрашувида ўзини ёмон ҳис қилгач, 60-дақиқада захирага олинганди. Ўтказилган тиббий кўрикдан сўнг, футболчи тиззаости сон мушагидан иккинчи даражали жароҳат олгани аниқланди.
Мората «Атлетико» қарши ўйинни ўтказиб юбориши аниқ. Унинг қайта тикланиши учун тахминан бир ой кетиши айтилмоқда.
Бунгача «Реал» клуби Мадрид дербисида 5 нафар футболчисининг хизматидан фойдалана олмаслиги мумкинлиги хабар қилинганди. Жароҳат олганлар орасида Серхио Рамос, Пепе, Каземиро, Матео Ковачич ва Карим Бензема бор.
Мавзуга оид

17:54 / 18.04.2025
Анчелотти «Реал»дан кетиши кутилмоқда. Унинг ўрнига даъвогарлар маълум

12:20 / 17.04.2025
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?

03:04 / 17.04.2025
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди

20:31 / 16.04.2025