Улюкаев уй қамоғига жўнатилди

Фото: © РИА
Москва Басман туман суди йирик миқдорда пора олганликда айбланаётган РФ иқтисодий вазири (собиқ) Алексей Улюкаевни тергов сўроқлари ўтказиш мақсадида уй қамоғи жазосига ҳукм этди. Бу ҳақда 15 ноябрь куни РИА Новости хабар бермоқда. Улюкаев бу жазони 2017 йилнинг 15 январига қадар ўтайди.
Суд, шунингдек, уни кўчада сайр этишини ҳам тақиқлаган.
Аввалроқ худди шу куни прокуратура вазирга нисбатан жорий этилган ушбу айбловни ёқлаб чиққан эди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Тергов қўмитаси томонидан мамлакат иқтисодиёт вазири Алексей Улюкаев ҳибсга олинган эди.Тергов қўмитаси вакилининг сўзларига кўра, Улюкаев пора олаётган вақтда, далиллар билан бирга ушланган.
Мавзуга оид

19:46
Москвада ОМОН мигрантларга куч ишлатди. Ўзбекистон ТИВ ва Миграция агентлиги вазиятни ўрганмоқда

11:47 / 03.06.2025
Москвада патенти бор шахс Москва вилоятида ишлаши мумкин бўлади

11:21 / 29.05.2025
Украина дрони Москвадаги кўп қаватли турар жой биносига бориб урилди

08:25 / 28.05.2025