Клинтон Трампдан кўпроқ овоз олган ҳолда ютқазгани маълум бўлди

Маҳаллий вақт билан 9 ноябрь куни соат 6.55да (Тошкент вақти билан соат 16.55) ҳисобланган овозларга кўра, Ҳиллари Клинтон сайловчиларнинг умумий сони бўйича Дональд Трампни ортда қолдиргани маълум бўлди. Бу маълумот The New York Times нашри сайтида келтирилган.
Клинтон учун 58 млн 895 минг 309 нафар америкалик овоз берган.
Шу билан бир вақтда Трамп учун овоз берган америкаликлар сони 58 млн 858 минг 904 нафар кишини ташкил қилиб турибди.
Ҳали 4та штатда ким ғолиб бўлгани аниқланмади. Миннесотада Ҳиллари Клинтон етакчи, Мичиган, Нью-Ҳэмпшир ва Аризонада эса Дональд Трамп устунлик қилмоқда.
Лекин Трамп сайлов ҳайъатининг етарли овозини тўплаб бўлди ва АҚШнинг 45-президентига айланди (ғалаба учун кифоя қиладиган 270 овоздан 279 овоз).
Мавзуга оид

08:01 / 31.05.2025
Трамп: Россиянинг Украинага берган зарбаларидан ҳайратдаман ва ҳафсалам пир бўлди

19:30 / 28.05.2025
Трампнинг Путинга нисбатан риторикаси ўзгарди. Охирги суҳбатдан кейин

11:54 / 24.05.2025
Трамп АҚШ ядровий энергетикасини кенгайтириш бўйича фармонларни имзолади

11:10 / 24.05.2025