Сўров: Трамп учун қаерда энг кўп овоз берган бўлишарди?

Фото: © AP
Gallup International/WIN тадқиқот марказлари дунё аҳолиси АҚШ президентлиги учун сайловларда овоз бериш имкониятига эга бўлганда кимга овоз беришларига ойдинлик киритди. Ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, дунё фуқароларининг аксарияти демократлар номзоди Ҳиллари Клинтонга овоз берган бўларди, деб ёзилган «Ромир» тадқиқот маркази хабарида.
Қайд этилишича, 45 мамлакатдаги сўралганларнинг ярмидан ортиғи, яъни 59 фоизи Клинтон учун овоз беришини айтган.
Республикачилар вакили, миллиардер Дональд Трампга 25 фоиз сайловчи овоз берган бўлар эди.
Сўров натижасига кўра, Трампга овоз берувчилар сони Россия, АҚШ ва Хитойда тегишли равишда 33, 41 ва 44 фоизни ташкил этиши мумкин эди.
Аммо, аксарият россияликлар ўз номзодларини аниқлашда қийналган ва шу боис, сўралганларнинг 57 фоизи жавоб беришдан бош тортган.
Rasmussen Reports компанияси ўтказган сўров натижасига кўра, Трамп ўз сиёсий рақиби Ҳиллари Клинтонни икки пунктга ортга қолдирган.
Мавзуга оид

22:16 / 19.04.2025
Тошкент ва Москва миграция жараёнларини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилди

21:06 / 19.04.2025
Рублнинг мустаҳкамланиши Кремлнинг зарарига ишлаши мумкин. Қандай қилиб?

19:21 / 19.04.2025
Владимир Путин Пасха муносабати билан қисқа оташкесим эълон қилди

18:37 / 19.04.2025