Япония соҳилларида тонналаб заҳарли модда ортилган танкер сувга ғарқ бўлмоқда

Япониянинг Ямагути префектурасидаги Токуямакудамацу портида натрий гидроксид юкланган танкер чўка бошлади. Бу ҳақда NHK телекомпанияси хабар тарқатди.
Узунлиги 50 метрли "Ёвамару" танкерига 400 тонна натрий гидроксид юкланганди. Кеманинг чўкиш хавфи мавжуд. Экипажнинг 4 нафар аъзоси кемани тарк этишга муваффақ бўлган ва айни дамда хавфсизликда.
Натрий гидроксид сув билан аралашганида кучли кимёвий реакция юз беради ва улкан ҳажмдаги иссиқлик ажралиб чиқади. У терини куйдириши, кўзга тушса, кўр қилиши мумкин. Японияда ушбу химикатнинг 5 фоиздан ортиқ концентрациясини қўллаш тақиқланган.
Денгиз хавфсизлик хизмати ҳалокат ҳудудига патрул кемасини юборган.
Мутахассислар бу танкер ҳалокати жиддий оқибатларга олиб келмаслиги, фақат ҳудуд акваториясиг зарар етказишини айтиб ўтган.
"Бу радиация эмас, ёқилғи ҳам эмас. Шу сабабли катта талофат бўлмайди", деган мутахассис.
Мавзуга оид

23:50 / 08.06.2025
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди

14:21 / 07.06.2025
Ўзбекистон ва Япония визани либераллаштириш масаласини ўрганмоқда

00:05 / 07.06.2025
Япониянинг Ойга учирган модули қўниш вақтида фалокатга учради

21:43 / 04.06.2025