Покистонда поездлар тўқнашиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Панжоб вилоятида поездлар тўқнашиши оқибатида камида 6 одам ҳалок бўлди, яна 150 дан кўпроқ одам жароҳат олди. Бу ҳақда Покистоннинг Geo TV телеканали маълум қилди.
Телеканал маълумотларига кўра, воқеа Мутлан шаҳри яқинида тезюрар ва юк поездларининг тўқнашиши оқибатида юз берди. Йўловчи поезди Пешавордан Карачига кетаётган бўлган. Тўқнашув оқибатида поезднинг 4 та вагони тўнтарилиб кетган. Таъкидланишича, ўнлаб одамлар шикастланган вагонлар ичида қолиб кетганлар.
Айни вақтда воқеа тафсилотлари номаълумлигича қолмоқда.
Мавзуга оид

17:52 / 19.04.2025
Ўзбекистон ҳарбийлари Покистондаги халқаро армия ўйинларида ғолиб бўлди

16:53 / 16.04.2025
Ўзбекистондаги шаҳарга Бобур номининг берилиши Покистонда олқишланди

10:00 / 11.04.2025
Тошкент метросида поезд ҳаракат таркибида техник носозлик юз берди

14:30 / 09.04.2025