Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ январда Эронга 1,7 млрд доллар нақд пул тўлаган

АҚШ ҳукумати шу йилнинг январь ойида Эронга, амалга ошмай қолган ҳарбий битим учун товон сифатида 1,7 млрд доллар нақд пул тўлаган, маблағларнинг бари хорижий валютада амалга оширилган, дея хабар қилмоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги.
АҚШ молия вазирлигида изоҳ беришларича, бунинг сабаби "Америка ва халқаро санкциялар" бўлиб, Эрон халқаро банк тизимидан узилиб қолганидир.
Мазкур тўлов пули 1970 йиллар охирида амалга ошиши лозим бўлган, бироқ бекор қилинган битимга товон сифатида берилган. Теҳрон қурол-яроғлар учун пулни тўлаган, аммо ўша вақтда Вашингтон пулни олгач, Эронда юз берган инқилоб туфайли қуролларни етказиб бермаган эди.
Шу йилнинг 17 январида битимнинг 400 миллион доллар миқдоридаги маблағи Эронга топширилган, шу куни Вашингтон ва Теҳрон ўзаро маҳбусларни айирбошлаган. Бирмунча муддат, Оқ уй маъмурияти бу фактни тан олмай келди. Бироқ, кейинчалик ўз фуқаролари Эронни тарк этмагунча товон пулини тўлаганини тан олди. Шундай 19 январда қолган сумма - 1,3 миллиард доллар (Эронга тўлаган пул фоизлари) ҳам Эронга тўланган.
Мавзуга оид

23:14 / 29.07.2025
Путинда 10 кун бор – Трамп Украинадаги уруш бўйича янги баёнот берди

22:56 / 29.07.2025
Трамп қандай шартларда Хитойга бориши мумкинлигини айтди

21:22 / 29.07.2025
ҲАМАСга таъсири энг кучли давлатлар қайсилар?

16:17 / 29.07.2025