Таълим | 12:15
1306
2 дақиқада ўқилади

Касбий таълим ташкилотларига қабул бошланди

Ҳужжатлар my.edu.uz платформаси орқали 2025 йил 10 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

2025/2026-ўқув йили учун касбий таълим ташкилотларига қабул бошланди, деб хабар берди Олий таълим вазирлиги.

Касбий таълим ташкилотларига ҳужжатлар камида умумий ўрта маълумот негизида бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича кундузги, кечки ва дуал таълим шаклларига my.edu.uz платформаси орқали 2025 йил 10 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Тиббиёт техникумларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар олий таълим муассасаларига танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун давомида, тегишли мутахассислик ва таълим тилини танлаган ҳолда танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтади.

Бошқа техникумлар (камида умумий ўрта маълумот негизида) бўйича кириш синовлари ёзма имтиҳон шаклида ўтказилади.

2025/2026-ўқув йили учун камида умумий ўрта маълумот негизида 549 та техникумга жами 143 114 та (шундан 66 484 та давлат гранти) қабул параметрлари тасдиқланган.

Шундан:

- кундузги таълимда – 102 194 та (49 234 та давлат гранти);

- кечки таълимда – 2 250 та;

- дуал таълим шаклида – 38 670 та (17 250 та давлат гранти).

Мавзуга оид