Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда одамсимон роботларнинг дунёдаги биринчи дўкони очилди
Дўкон маркетинг ва савдо соҳасида тажрибаси етарли бўлмаган робот ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватламоқда.

Фото: Reuters
Пекинда одамсимон роботлар савдоси бўйича дунёдаги биринчи дўкон очилди. Андроидларнинг нархи 2000 юандан (≈ 3,5 млн сўм) бошланиб, бир неча миллионгача етади, деб ёзди BBC.
Robot Mall 3 қаватли бўлиб, бизнес учун ҳам, шахсий фойдаланиш учун ҳам 100 дан ортиқ моделларни таклиф этади. Улар орасида интерактив робот итлардан тортиб одамсимон роботларгача бор. Моделлардан бири Алберт Эйнштейн қиёфасида.
Шунингдек, ҳудудда кичик музей, демо-зона ва хизмат кўрсатиш маркази мавжуд бўлиб, у ерда одамсимон роботни таъмирлаш ёки эҳтиёт қисмларга буюртма бериш мумкин. Дўкон маркетинг ва савдо соҳасида тажрибаси етарли бўлмаган робот ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватламоқда.
Global Times маълумотларига кўра, 2024 йилда робототехника бўйича дунёдаги барча патент аризаларининг учдан икки қисми Хитой улушига тўғри келган. Бир йил ичида мамлакатда 556 мингта саноат роботи ишлаб чиқарилди, бу эса Хитойга ушбу соҳадаги энг йирик ишлаб чиқарувчи мақомини берди.
Аввалроқ Хитойда биринчи марта университетга одамсимон робот қабул қилингани ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Таълимни тугатгандан сўнг, у бошқа талабалар каби диссертация ёзиши кутилмоқда.
Мавзуга оид

11:06
Трамп Intel раҳбарини Хитой билан яқинлашиб кетганликда айблаб, истеъфо беришга чақирди

08:50
Хитой Ўзбекистондан асал сотиб олишни бошлаши мумкин

07:55
Хитой Ўзбекистон билан геологик қидирув ишларида ҳамкорликни кенгайтиради

23:34 / 06.08.2025