Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср ва Филиппин S7'нинг фойдаланилмаётган Airbus'ларини олмоқчи
Миср ва Филиппиндаги авиакомпаниялар АҚШ двигателларини Россияда таъмирлаш имконсизлиги туфайли фойдаланилмаётган Airbus'ларни S7'дан олмоқчи. Россия уларни алмашишдан манфаатдор бўлиши мумкин, бироқ экспертлар келишувга эришиш имкониятларини минимал деб ҳисоблаяпти.

Фото: Airbus/Stefan Kruijer
Миср ва Филиппин хусусий авиакомпаниялари – AlMasria ва SEAir Россиянинг S7 авиаташувчисига Россияда Американинг Pratt & Whitney (P&W) двигателларини таъмирлаш имкони бўлмагани учун фойдаланилмаётган Airbus A320/321neo самолётларини беришни таклиф қилди, деб ёзади «Коммерсант» газетаси.
S7 жами 39 та Airbus A320/321neo самолётига эга, уларнинг барчаси ижарага олинган. Компания ҳозирда атиги 11 та А320neo'дан фойдаланмоқда. Ой бошида музокаралар ташаббускори бўлган Черногориянинг MelonAero авиакомпанияси Россия транспорт вазирлиги, бош вазир ўринбосари Виталий Савелев ва бош вазир Михаил Мишустинга самолётларни бериш таклифи билан мурожаат қилган.
Мурожаатда, хусусан, самолётларнинг фойдаланилмаётгани келажакда фойдаланиш учун тиклашда катта харажатларга олиб келиши мумкинлиги айтилади. Хат олингани газетанинг ҳукуматдаги манбаси томонидан тасдиқланиб, таклиф белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ваъда қилинган.
Айни пайтда паркида учта самолёт мавжуд бўлган SEAir баёнотида компания Владивосток, Красноярск, Иркутск ва Новосибирскка йўловчи рейсларини тиклашга тайёрлигини, аммо бунинг учун иккита A321neo кераклиги таъкидланган. Саккизта самолётга эга AlMasria вакиллари ўз компаниясининг чартер рейслари ҳозирданоқ Миср курортларига Санкт-Петербург, Москва, Қозон, Екатеринбургдан фаол учаётганини ва янги самолётлар рейслар сонини ошириши мумкинлигини таъкидлади.
Мавзуга оид

15:55 / 06.08.2025
Миср Ўзбекистонда қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш имконини ўрганмоқда

15:47 / 24.07.2025
Миср Ўзбекистонда дорилар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиради

09:25 / 11.07.2025
Ўзбекистон ва Миср серҳосил картошка навларини етиштиришни бошлайди

09:03 / 03.07.2025