Жамият | 13:10
2041
1 дақиқада ўқилади

Captiva автомобилини бошқариб юрган 7-синф ўқувчиси аниқланди

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида рейд тадбирлари ўтказди.

Фото: ЙҲХХ

Уларнинг давомида мактабнинг 7-синф ўқувчиси Captiva русумли транспорт воситасини бошқариб юргани аниқланган.  

Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун вояга етмаганлар комиссиясига юборилган. 

Шу билан бирга, мактаб ўқувчисининг ота-онаси ҳамда маҳалла фуқаролари ўртасида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

"Ҳурматли ота-оналар! Фарзандингизнинг вақтинчалик хурсандчилиги деб, уларнинг бахтсиз ҳодиса қурбони бўлишига сабабчи бўлиб қолманг!" - дейилади ЙҲХХ хабарида. 

Мавзуга оид