Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BP 25 йил ичида энг йирик нефт-газ конини топди
Британиянинг BP компанияси Бразилия қирғоқлари яқинида «сўнгги 25 йилдаги энг йирик» нефт-газ кони топилганини маълум қилди. Компания аввалроқ Озарбойжонда рекорд даражадаги конларни топганди.

Фото: REUTERS
Британиянинг BP (British Petroleum) нефт-газ компанияси корхона Бразилия қирғоқлари яқинида сўнгги 25 йилдаги энг йирик нефт-газ кони топилганини эълон қилди. «Бумеранг» номини олган кашфиёт мамлакат жануби-шарқида, Рио-де-Жанейродан 404 километр узоқликда жойлашган Сантос ҳавзасида қилинган.
Кон Атлантика океанида, туз қатлами остида жойлашган. BP 2022 йил декабрида кимошди савдосида топилган ҳудудда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқини олди. Компания чуқурлиги 5855 метр бўлган қудуқ бурғилади ва умумий майдони 300 квадрат километрдан ортиқ бўлган фойдали қазилма захиралари очилди.
Қайд этилишича, карбонат ангидрид концентрациясининг ортиши ишлаб чиқаришни мураккаблаштириши ва қайта ишлаш харажатларини ошириши мумкин. BP ҳозирда коннинг имкониятларини тўғри аниқлаш имконини берувчи қўшимча лаборатория тадқиқотларини ўтказмоқда.
«Бумеранг» BP томонидан 2025 йилда очилган ўнинчи нефт-газ конидир. Бунгача компания мутахассислари нафақат Бразилияда, балки Тринидад, Миср, Мексика кўрфази, Ливия, Намибия ва Анголада ҳам конларни аниқлаган.
Мавзуга оид

07:41
Ҳиндистон Россиядан нефт импорти танқид қилинишини «асоссиз» деб атади

16:52 / 06.08.2025
Трамп Россия нефтига қарши. АҚШ президенти нега яна Ҳиндистонга таҳдид қилмоқда ва у Кремлнинг даромадларини қисқартира оладими?

07:26 / 04.08.2025
Ҳиндистон қирғоқларида Россия нефти юкланган танкерлар ҳаракатсиз турибди

20:21 / 03.08.2025