Соғлом ҳаёт | 15:47
759
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди

АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқори нафас йўллари касалликлари учун мРНК-вакциналари учун 500 миллион доллар маблағни қайтариб олади, деб эълон қилди кичик Роберт Кеннеди.

Фото: diy_13/Plyushkin/Pond5 Images/IMAGO

АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги грипп вируслари ёки коронавируслар келтириб чиқарадиган респиратор касалликларнинг олдини олиш учун мўлжалланган мРНК-вакциналарини ишлаб чиқувчи фармацевтика компанияларини 500 миллион доллардан маҳрум қилади. Бу ҳақда 5 август, сешанба куни вазирлик раҳбари кичик Роберт Кеннеди маълум қилди.

АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтида эълон қилинган ҳужжатда айтилишича, қайтариб олинган маблағлар юқори нафас йўллари касалликларига қарши вакциналарни ишлаб чиқиш бўйича 22 лойиҳага йўналтирилиши керак эди, чунки тўпланган маълумотлар ушбу дориларнинг самарасизлигини кўрсатмоқда. «Биз ушбу маблағни вирус мутацияга учраганда ҳам самарали бўлиб қоладиган хавфсизроқ, кенгроқ эмлаш платформалари соҳасига ўтказмоқдамиз», дейилади вазирлик пресс-релизида.

Молиялаштирилиши қисқартирилган баъзи лойиҳалар АҚШнинг етакчи фармацевтика компаниялари, хусусан Moderna ва Pfizer томонидан амалга оширилган. Бироқ, бу чора бошқа соҳаларда мРНК-технологиясидан фойдаланишни ўрганиш бўйича лойиҳаларга таъсир қилмайди, дейилади пресс-релизда.

Кичик Роберт Кеннеди мРНК-технологияси асосида яратилган вакциналарнинг танқидчиси сифатида танилган. Бироқ, унинг ўзи эмлашга қарши шахс сифатида кўрилмаслигини истайди.

Мавзуга оид