Ўзбекистон | 08:43
692
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Туркия Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон президентининг махсус вакили ва Туркия элчиси Афғонистон йўналишидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Туркия элчиси Уфук Улуташ билан учрашди.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида Афғонистон йўналишидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик истиқболлари муҳокама қилинган.

Томонлар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги тизимли ва конструктив мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканини тасдиқлади ва мунтазам маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олди.

Мавзуга оид