Жаҳон | 10:18
1007
2 дақиқада ўқилади

ЕК COVID-19'га қарши вакциналар хариди маълумотларини очиқлашдан бош тортди

Европа Комиссияси яна бир бор The New York Times газетасига Европа Иттифоқи томонидан Pfizer коронавирусга қарши вакциналарини харид қилиш бўйича ёзишмаларни «йўқ қилинган ёки йўқолган» деб баҳолаб, беришдан бош тортди.

Фото: Fabian Sommer/dpa/picture alliance

Европа Иттифоқи расмийлари The New York Times (NYT) нашрига Европа Комиссияси (ЕК) раиси Урсула фон дер Ляйен ва Pfizer Америка фармацевтика компанияси директори Алберт Бурланинг 2021 йил январидан 2022 йил 11 майгача бўлган даврда коронавирусга қарши вакцина харид қилиш бўйича ёзишмаларини тақдим этишдан яна бир бор бош тортди. ЕК бу ёзишмалар сақланиб қолмаганини даъво қилмоқда.

«Европа Иттифоқи 2021 йил бошида Pfizer'нинг 1,8 миллиард дозагача коронавирус вакцинасини сотиб олиш бўйича келишувга эришган, келишув қандай амалга оширилганига катта қизиқиш уйғонди», деб тушунтиради газета Европа Комиссиясига сўрови сабабини. Кейинчалик маълум бўлишича, фон дер Ляйен шартнома бўйича музокаралар чоғида фармацевтика компанияси бош директори билан мессенжер иловасида матнли хабарлар алмашган.

«Комиссиянинг жавоби хабарларни йўқ қилгани ёки йўқотганлигини, уларни аҳамиятсиз деб ҳисоблагани ва уларни сақлаш мажбурияти йўқлигини назарда тутган», деб ёзади The New York Times ўзининг янги материалида. У бу матнли хабарлар ҳақиқатан ҳам борлигини ва «2021 йилнинг ёзида» ўқилганлигини тасдиқлади. 

Европа Комиссияси Pfizer фармацевтика компанияси раҳбарияти билан Европа Иттифоқига COVID-19 вакциналарини етказиб бериш бўйича ёзишмаларига оид суд ишида ютқазди. 14 май куни Европа Иттифоқи суди The New York Times газетасининг Брюсселнинг Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Pfizer раҳбарияти ўртасидаги тегишли SMS хабарларни нашр этишдан бош тортганига эътироз билдирган даъвосини қаноатлантирди.

Мавзуга оид