Жаҳон | 11:42 / 31.07.2025
589
2 дақиқада ўқилади

Киев Россиянинг дронлар ҳужуми ва ракета зарбаси ҳақида хабар берди

Фото: Telegram / tkachenkotymur

Россия қуролли кучлари Киевга учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилди, деди шаҳар мэри Виталий Кличко. Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченконинг сўзларига кўра, ракета зарбаси ҳам амалга оширилган.

Россия қуролли кучлари Украинага, жумладан, Киевга учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилди. Шаҳар мэри Виталий Кличконинг Telegramʼда 31 июл, пайшанбага ўтар кечаси хабар беришича, айниқса Соломенский тумани зарар кўрган.

У ердаги уч қаватли турар жой биноси яқинида дронлар парчалари қулаган, газ қувурида ёнғин чиққан. Одамлар гаражда қамалиб қолган. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар иш олиб борди.

Бошқа манзилда эса 7 қаватли турар жой биносининг 6-қаватидаги хонадон ёниб кетган. Шифокорлар бир жабрланувчини касалхонага ётқизди.

Яна бир манзилда 9 қаватли турар жой биносининг юқори қаватига дронлар парчалари тушган. Автомобиллар ёниб кетди.

Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти бошлиғи Тимур Ткаченко Telegramʼда саккиз нафар жабрланувчи ҳақида маълум қилди.

Мавзуга оид