Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Немисларнинг деярли ярми ҳукумат фаолиятидан норози
"Политбарометер" сайловчилар сўровига кўра, немисларнинг 49 фоизи ҳукмрон коалициядан қониқиш ҳосил қилган, бу кўрсаткич июн охирида 60 фоизга тенг эди. Респондентларнинг 41 фоизи коалиция фаолиятини «жуда ёмон» деб ҳисоблайди.

Фото: John Macdougall/AFP/Getty Images
Янги федерал ҳукумат иш бошлаганидан қарийб уч ой ўтгач, Германияда консерватив ХДИ/ХСИ блоки ва Германия Социал-демократик партияси (ГСДП) коалициясидан норозилик кучаймоқда. Германиянинг ZDF телеканали томонидан «Политбарометер» сайловчилар сўровига кўра, немисларнинг 49 фоизи ҳукумат ишини «жуда яхши» деб ҳисоблайди, бу июн ойи охирида 60 фоизга тенг эди.
Респондентларнинг 41 фоизи коалиция фаолиятини «жуда ёмон» деб ҳисоблайди. Dpa агентлиги таъкидлаганидек, аввалги светофор коалиция ҳукумати худди шу ваколат муддатидан сўнг юқори рейтингга эга бўлган — ўшанда фуқароларнинг 64 фоизи ундан мамнун, 26 фоизи эса норози бўлган.
Агар сайловлар келаси якшанба куни ўтказилса, "Политбарометр" сўровига кўра, ХДИ/ХСИ 27 фоиз (минус 2 фоиз пункти), иккинчи ўринда ўта ўнг "Германия учун муқобил" (ГуМ) 24 фоиз (+2 фоиз пункти) билан жой олади. ГСДП 15 фоиз даражасида барқарорлигича қолмоқда, "Иттифоқ-90"/"яшиллар" эса бир фоиз пунктини йўқотди ва 11 фоизни олди — худди шунча сайловчи Сўл партияга ҳам овоз беради.
Немисларнинг учдан бир қисми – 34 фоизи ҳукмрон коалиция 2029 йил баҳорида бўлиб ўтадиган навбатдаги федерал сайловларгача ҳокимиятда қолишига ишонмайди. Сўровда қатнашганларнинг 60 фоизи ҳукумат муддати эрта тугамайди, деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид

19:16 / 28.07.2025
Ўзбекистон Бутунжаҳон ёзги Универсиадани 13-ўринда якунлади

08:59 / 28.07.2025
Германия ҳозирча Фаластин давлатини тан олиш ниятида эмас

07:53 / 28.07.2025
Германия ИИВ Россия фуқароларига гумвизалар бериш тўхтатилганини тасдиқлади

07:20 / 28.07.2025