Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Покистон ўзаро савдо ҳажмини 2 млрд долларга етказмоқчи
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва мамлакатимиз ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегациясининг Покистонга амалий сафари доирасида Карачи шаҳрида Ўзбекистон-Покистон бизнес-форуми ўтказилди.

Фото: "Дунё" АА
Тадбирда кимё, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, тери ва жунни қайта ишлаш, фармацевтика, қурилиш маҳсулотлари каби бир қатор соҳаларда фаолият юритувчи Ўзбекистон ва Покистон бизнесининг етакчи вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев форумнинг очилиш қисмидаги нутқида, мамлакатда инвесторлар учун очиқ, замонавий ва қулай муҳит яратилгани, минтақавий ўзаро боғлиқлик ташаббуси доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳақида батафсил сўзлаб берди. Шунингдек, савдо ҳажмини кўпайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва стратегик соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, энергетика, ахборот технологиялари, рақамлаштириш, фармацевтика, туризм ва логистика соҳаларида катта салоҳият мавжудлиги қайд этилди.
Покистон Савдони ривожлантириш агентлиги директори Файз Аҳмад ўз навбатида, мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ўзаро савдо ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш, биргаликда импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятларига тўхталди.
Бизнес-форум доирасида ташкил этилган B2B шаклидаги музокараларда кимё, тўқимачилик, тери ва жунни қайта ишлаш, қурилиш маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги йўналишларида бир қатор шартномалар имзоланди.
Иқтисодий тадбир якунида икки томонлама музокараларни изчил давом эттириш ва аниқ лойиҳаларни жойида келишиш мақсадида жорий йилнинг август ойида Синд вилояти тадбиркорлари делегациянинг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид

10:41
Ўзбекистон Покистонда логистика марказини ташкил этишга қизиқиш билдиряпти

15:19 / 07.07.2025
Ўзбекистон-Покистон қўшма Савдо-саноат палатаси тузилади

23:25 / 06.07.2025
Покистонда 5 қаватли бино қулаб тушди. Қурбонлар бор

09:20 / 05.07.2025