Ўзбекистон | 11:40 / 08.07.2025
2799
1 дақиқада ўқилади

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинланди

Умида Абдуллаева ва Мукаррам Нурматова Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари бўлди. 

Қўмита маълум қилишича, Оила ва хотин-қизлар қўмитасида Сенат раиси Танзила Норбоева иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган. 

Йиғилишда президент қарори билан лавозимга тайинланган қўмита раисининг биринчи ўринбосари Умида Абдуллаева ва раис ўринбосари Мукаррам Нурматова жамоага таништирилган.

Умида Абдуллаева

Умида Абдуллаева 2019 йил июлидан буён ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Мукаррам Нурматова бунгача қўмита раиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Мукаррам Нурматова

Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси 2022 йилнинг март ойида тузилган ва унга бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова раҳбарлик қилиб келмоқда.

Мавзуга оид