Ўзбекистон | 19:53 / 03.07.2025
5852
2 дақиқада ўқилади

Янгиариқда ушланган судя иши юзасидан қўшимча маълумот берилди

У пора сифатида берилган пулнинг бир қисмини пластик картасига олгани маълум бўлди.

Фото: ДХХ матбуот хизмати

Давлат хавфсизлик хизмати Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди тергов судяси тезкор тадбирда ушлангани юзасидан тафсилотларни маълум қилди.

«Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судяси Урганч шаҳрида яшовчи фуқарога нисбатан ЖИБ Тупроққалъа туман судида кўрилаётган, Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан қўзғатилган жиноят ишини ваколатли ҳамкасблари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб, оқлов ҳукмини чиқартириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Шундан сўнг, тергов судяси 2 минг АҚШ долларини нақд пулда ва 24 млн сўмни эса пластик карта орқали олади.

Аммо берган ваъдасининг устидан чиқмаган судя олган пулларини қайтараётган вақтида ДХХ, Олий суд ва Бош прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинди», дейилади хабарда.

Ҳозирда Бош прокуратура томонидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид