Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилишда айбланган уч киши қатл этилди
Улар мамлакатга алкогол ичимликлар партияси ниқоби остида теракт уюштириш учун ускуналарни олиб киришга уринган.
Эроннинг Урмия қамоқхонасида «Моссад» фойдасига жосуслик қилишда айбланган уч киши қатл этилди. Бу ҳақда Эроннинг Fars ахборот агентлиги хабар берди.
Эрон ҳукумати версиясига кўра, улар мамлакатга алкогол ичимликлар партияси ниқоби остида теракт уюштириш учун ускуналарни олиб киришга уринган. Улар ҳибсга олинган ва душман давлат ҳукумати билан ҳамкорлик моддаси бўйича судланган.
22 июн куни ҳам Эронда Исроилнинг «Моссад» разведкасига махфий маълумотларни беришда айбланган эркак қатл этилганди.
Исроил билан зиддият кучайган бир пайтда Эронда жосусликда гумон қилинганларни қатл қилиш кўпайди. Кеча АҚШ президенти Доналд Трамп урушаётган томонлар билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини эълон қилганди. Аммо мавжуд маълумотларга кўра, у дастлабки соатларданоқ ҳар икки давлат томонидан бузилган.
Аввалроқ ШАБАК махсус хизмати Исроилда икки нафар исроиллик Эрон фойдасига жосусликда гумонланиб ҳибсга олинганини маълум қилганди. Эрон оммавий ахборот воситалари, шунингдек, «Моссад»нинг эҳтимолий икки агенти ҳибсга олингани ҳақида хабар қилган эди.
Мавзуга оид

22:06 / 25.06.2025
Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи ўлдирилгани тасдиқланди

20:59 / 25.06.2025
Исроил–Эрон уруши: хулосалар

20:46 / 25.06.2025
Эрон ўз ядровий иншоотлари жиддий шикастланганини тан олди

17:39 / 25.06.2025