Эрдўған ва Трамп ёпиқ учрашув ўтказди
НАТО саммити доирасида Ҳаагада бўлиб турган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашди. Эрдўған учрашувда мудофаа саноатидаги ҳамкорликнинг ривожланиши АҚШ-Туркия савдо айланмасини 100 миллиард долларга етказиш мақсадига хизмат қилишини айтган.

Фото: Anadolu Agency
НАТО давлат ва ҳукумат раҳбарлари саммитида иштирок этиш учун Ҳаагада бўлиб турган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 24 июнь куни у ерда Америка Қўшма Штатлари президенти Доналд Трамп билан учрашув ўтказди.
Президентлар учрашуви НАТО саммитида қатнашаётган етакчилар ва уларнинг рафиқалари шарафига Голландия қироли томонидан уюштирилган кечки овқатдан сўнг, ОАВ учун ёпиқ тарзда ўтказилди.
Anadolu нашрининг хабар беришича, президент Эрдўған учрашув АҚШ билан мудофаа саноатидаги ҳамкорликнинг ривожланиши икки томонлама савдо ҳажмини 100 миллиард долларга етказиш мақсадига хизмат қилишини айтган.
«Туркия раҳбари АҚШ президенти Трампнинг саъй-ҳаракатлари натижасида Исроил ва Эрон ўртасида эришилган сулҳни олқишлади. У бу сулҳ барқарор бўлишини тилади ва Ғазо секторидаги гуманитар фожиани имкон қадар тез тўхтатиш ҳамда Россия ва Украина ўртасидаги урушни тинч йўл билан ҳал этиш учун яқин мулоқот муҳимлигини таъкидлади», дейилади хабарда.
Шунингдек, НАТОнинг етакчи иттифоқчилари сифатида икки давлат Альянснинг тийиб турувчи салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида қадамларини гаплашган.