Эрон Исроилга қарата янги турдаги баллистик ракетани учирди
«Сижжил» Эроннинг икки босқичли қаттиқ ёқилғида 2000 км масофага учадиган баллистик ракетаси ҳисобланади.
Эрон илк бор Исроилга қарата 2000 км масофали «Сижжил» баллистик ракетасини учирди. Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) баёнот берди.
Tasnim нашри ракетанинг учирилиши акс этган видеони эълон қилди. Бу эҳтимол, «Сижжил» ракетасининг биринчи жанговар ишлатилиши; олдинги барча учиришлар синов ва машғулот бўлган.
«Сижжил» - Эроннинг икки босқичли қаттиқ ёқилғида учадиган ўрта масофага (тахминан 2000 км) мўлжалланган баллистик ракетаси, атмосферага кириш тезлиги 12-14 Мах. Мутахассислар уни бошқа нарсалар қатори ядро қуролини ташувчи восита деб ҳисоблайди.
«Сижжил» ракетасининг Исроилга қанчалик талафот етказгани маълум эмас. Исроил армияси бугун учирилган ракеталарнинг барчаси уриб туширилганини эълон қилган.
Мавзуга оид

01:25
Эрон Трампнинг сўзларидан кейин АҚШга норозилик нотаси юборди

23:26 / 18.06.2025
ХАЭА раҳбари Эрон ядро қуроли ишлаб чиқараётганига ҳеч қандай далил йўқлигини айтди

22:21 / 18.06.2025
Эронда интернетга кириш чеклаб қўйилди

22:13 / 18.06.2025