Жамият | 18:44 / 14.06.2025
5342
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда икки болани уриб юборган ҳайдовчи 8,5 йилга қамалди

Йўл четидаги икки нафар мактаб ўқувчисини кўрмасдан, тезликни оширган ҳайдовчи уларнинг ўлимига сабаб бўлган.

Фото: Видеодан кадр

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида 2 болани уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган 24 ёшли ҳайдовчи узоқ муддатга қамалди. Бу ҳақда «Замон» дастурида хабар берилди.

Қайд қилинишича, йигит отасининг машинасида Пахтобод - Янгиобод йўли бўйлаб ҳаракатланаётганда олдиндаги машинадан қочиш учун тезликни меъёрдан оширган ва рулни кескин бурган, оқибатда йўл четидаги 2 болани уриб юборган. Мактаб ўқувчилари вафот этган.

Судда жабрланувчининг қонуний вакиллари айбланувчига энг оғир жазо сўраган.

Суд ҳукми билан 24 ёшли ҳайдовчи 3 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Мавзуга оид