Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Юборилиши режалаштирилганлар орасида Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Ирландия, Бельгия, Нидерландия, Литва, Полша, Туркия ва Украина ҳамда бошқа мамлакатларнинг юзлаб фуқаролари бор.

Фото: Getty images
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Кубада жойлашган Гуантанамо ҳарбий базасидаги режими кучайтирилган қамоқхонага 9 минг ноқонуний мигрантни жўнатишни режалаштирмоқда, деб хабар берди The Washington Post (WP).
Нашр манбалари сўзларига кўра, мигрантлар ҳарбий база қамоқхонасига жўнатилиши учун етарли даражада соғлом ёки йўқлигини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтказилади. Юборилиши режалаштирилганлар орасида Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Ирландия, Бельгия, Нидерландия, Литва, Полша, Туркия ва Украина ҳамда бошқа мамлакатларнинг юзлаб фуқаролари бор. Шу билан бирга, WP суҳбатдошларининг қайд этишича, Вашингтон ўз қарори ҳақида ҳатто иттифоқчи давлатлар ҳукуматларини ҳам хабардор қилишни режалаштирмаяпти.
Январь ойида Трамп Гуантанамо қамоқхонасига 30 мингга яқин мигрантни юборишини айтган эди. Шу билан бирга, қамоқхона шунчалик кўп янги маҳбусларни сиғдира оладими ёки йўқми, номаълум, чунки ҳозиргача у бир неча юз кишини сақлаган ва АҚШ ҳарбийлари чодирлар ёрдамида атиги 3 мингдан ортиқ қўшимча жой ташкил қилишга муваффақ бўлган.
Оқ уй расмийларининг тушунтиришича, минглаб мигрантларни Кубадаги ҳарбий базага жўнатиш Трампнинг ноқонуний мигрантларни депортация қилиш билан боғлиқ АҚШ тарихидаги энг катта жараённи бошлаш ваъдаси туфайли тўлиб кетган ҳибсхоналарда жой бўшатиш учун зарур.
Мавзуга оид

21:55 / 13.06.2025
Трамп: Эронда энди ядровий дастур қолгани аниқ эмас

21:55 / 13.06.2025
Исроилнинг Эронга ҳужумидан кейин АҚШ ҳарбий кемаларини Яқин Шарққа юборди

21:42 / 13.06.2025
Исроил ҳужумдан олдин Эрон қўмондонлиги аъзоларини алдаб бир жойга йиғди – ОАВ

16:47 / 13.06.2025