Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словакия бош вазири Ўзбекистонга келмоқда
Словакия бош вазири Роберт Фицо 8–10 июн кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар, Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилиш режа қилинган.

Фото: Szilárd Koszticsák/EPA
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Словакия бош вазири Роберт Фицо 8–10 июн кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, Ўзбекистон-Словакия кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Устувор йўналишлар сифатида савдо, инвестиция ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика, туризм соҳаларида шерикликни кенгайтиришга эътибор қаратилади, дейилади хабарда.
Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади. Халқаро аҳамиятга молик масалалар, жумладан, кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилади.
Якунда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Ташриф доирасида Фицо IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.
Мавзуга оид

14:41 / 18.07.2025
Словакия Россияга қарши 18-санкция пакетини блоклашни тўхтатди

15:08 / 17.07.2025
Фицо Россияга қарши янги санкциялар пакетини блоклаш билан таҳдид қилди

13:06 / 12.07.2025
Россияга қарши санкцияларнинг 18-пакети Словакияга боғлиқ бўлиб қолмоқда

18:02 / 23.06.2025