Ўзбекистон | 12:08 / 27.05.2025
1030
1 дақиқада ўқилади

Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

Венгриянинг Gedeon Richter ва Meditop фармацевтика компаниялари Ўзбекистонда шартнома асосида ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Фото: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

Венгриянинг Будапешт шаҳрида хизмат сафари билан бўлган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Gedeon Richter ва MEDITOP Pharmaceutical компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди

Учрашувлар давомида Ўзбекистонда талаб юқори бўлган дори воситаларини инвестиция киритиш орқали ва шартнома асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, бу йўналишда амалий ҳаракатлар режаси белгилаб олинди. 

Шу билан бирга, инвестиция лойиҳалари доирасида маҳаллийлаштириш жараёнларида давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш механизмлари, “Ҳаётий зарур дори воситалари” рўйхатини шакллантиришда жаҳон тажрибасини инобатга олиш ҳамда маҳаллийлаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги юзасидан ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

Мавзуга оид