«Credit House» иши бўйича махсус тезкор штаб тузилди
Тошкент шаҳрида осон шартларда уй олиб беришни ваъда қилган «Credit House» иши тергови ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига ўтказилди. Умумий зарар 209 млрд сўмга етган. Ишга алоқадор 5 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилинган. ИИВ «Credit House» иши бўйича махсус тезкор штаб тузилганини, ушбу компаниядан жабрланган фуқаролар мурожаат қилишлари мумкинлигини билдирди.

Тошкент шаҳридаги қурувчи фирмалардан уй учун шартнома олиб, узоқ муддатга бўлиб тўлаш шарти билан харидорларга «сотиб» келган «Credit House» ва «In Fin Strоy Invest» МЧЖ иши бўйича тезкор махсус штаб тузилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, «Credit House» ва «In Fin Strоy Invest» МЧЖлар мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти иш юритувига олинган.
“Мазкур жиноят иши доирасида 800 нафар фуқаро жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 209 млрд 263 млн сўм зарар аниқланган. Ишга алоқадор 5 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда, ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Рамазон Ашропов бошчилигида тегишли мутахассислар жалб этилган ҳолда махсус тезкор штаб тузилган. Тезкор штаб ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида ҳар куни соат 9:00 дан 21:00 га қадар иш олиб бормоқда.
Терговни ҳар томонлама тўлиқ амалга ошириш учун «Credit House» ва «In Fin Strоy Invest» МЧЖлар фаолиятидан жабрланган фуқаролар тезкор штабга мурожаат қилишлари сўралган.
Манзил: Тарас Шевченко кўчаси, 62.
Телефон: (71)231-31-45)
Kun.uz олдинроқ «Credit House» иши ва бунинг бошида турган Дмитрий Баженов ҳақида суриштирувлар эълон қилганди.
Мавзуга оид

20:52 / 20.05.2025
«Credit House» ишида 182 млрд сўм зарар аниқланди

12:30 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти

19:40 / 19.02.2025
Осон шартларда квартира: Тошкентда “новостройка”ни қурувчидан олиб беришда воситачи фирма устидан тергов бошланди

16:14 / 06.12.2022