Жаҳон | 11:39 / 26.05.2025
3838
2 дақиқада ўқилади

«Азов» қўмондони алмашинув асирга олинган «азовчилар»сиз ўтганини танқид қилди

«Азов» қўмондони минг нафар асирлар алмашинуви доирасида бирорта ҳам «Азов» аскарининг Россия асирлигидан қайтмаганини «шармандалик» ва «масхара қилиш» деб атади. ГУР буни озод қилинган украиналиклар рўйхати Россия томонидан белгилангани билан изоҳлади.

Фото: AP

«Азов» полки қўмондони Денис Прокопенко кенг кўламли алмашинув доирасида Россия асирлигидан Украинага қайтган минг киши орасида бирорта ҳам «Азов» жангчиси йўқ эканини «Украина учун шармандалик» деб атади. Бу ҳақда Прокопенко 25 май, якшанба куни Facebookʼдаги саҳифасида ёзган.

«Бу масхарабозлик каби кўриняпти. Тўрт йилдан бери Россия асирлигида, энг оғир шароитларда ғайриинсоний босим остида бўлганларни масхара қилиш. Уларнинг қариндошлари, дўстлари ва ака-укалари устидан кулиш. Кафолатлар берилган ва алмашиш учун устувор бўлишга мутлақ ҳуқуққа эга бўлганлар, улар ўз хоҳиши билан эмас, балки олий қўмондонлик буйруғи билан асирга тушган», деб ёзади Прокопенко.

«Биз мослашиб, янги йўллар ва конфигурацияларни излашни бошлашимиз керак. Чунки алмаштирилган 1000 кишининг орасида бирорта ҳам азовчининг йўқлиги - бутун давлатимиз учун шармандалик. Бир хил шахслар тўрт йилдан бери алмашувларни самарасиз ўтказаётган бўлса, ҳукумат азовчиларнинг қайтишидан манфаатдор эканлигига ишонмайман», — деди ҳарбий.

Мавзуга оид