Ўзбекистон | 10:39 / 24.05.2025
1207
2 дақиқада ўқилади

Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузишга оид жиноятлар 40 фоизга ошди

Адлия вазирлиги Ўзбекистонда шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузишга оид жиноятлар 40 фоизга ошганини маълум қилди. 

Вазирлик ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Қиличевга кўра, сўнгги 3 йилда маълумотларни ошкор этиш/шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузишга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик 2,5 баравар, бу борадаги жиноят ишлари салкам 40 фоизга ошган. Умумий қоида тариқасида, ҳар қандай кишининг фото ёки видео тасвиридан фойдаланиш учун унинг розилиги талаб қилинади. Агар шахс 16 ёшдан кичик бўлса, унинг ота-онаси розилик беради.

Қуйидаги ҳолатларда эса тасвирдан фойдаланиш учун ҳеч қандай розилик талаб қилинмайди:

  • тасвирдаги кишига нисбатан қидирув эълон қилишда;
  • жамоат жойларида, оммавий тадбирларда кишини шахсни тасвирга олишда;
  • маъмурий ҳуқуқбузарлик, жиноят ҳақида хабар беришда;
  • тасвир унинг эгаси томонидан ҳамма фойдалана оладиган очиқ манбаларга, айтайлик, Интернетга жойлаштирилган бўлса;
  • жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш мақсадида видеокузатув тизимлари орқали шахсларни тасвирга олишда.

Давлат хизматчиларини уларнинг розилигисиз тасвирга олиш мумкинлиги белгилаб кетилмоқда. Бундан ташқари, кишилар қисман ёки тўлиқ кийимсиз бўладиган жойларда видеокузатув камераларини ўрнатиш ва шахсларни тасвирга олиш тақиқланмоқда.

Мавзуга оид