Шавкат Мирзиёев Венгрияга ташрифини якунлаб, Словенияга йўл олди
Ференц Лист номидаги Будапешт халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Венгрия расмийлари кузатиб қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи якунига етди.
Давлат раҳбари 20 май куни Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди, Миллий мажлис спикери Ласло Кёвер, Венгриянинг етакчи банк ва компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.
21 май куни Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиб, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Тадбирлар якунлангач, Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Словенияга жўнаб кетди. Ференц Лист номидаги Будапешт халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Венгрия расмийлари кузатиб қўйди.
Мавзуга оид

23:10 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Словенияга етиб борди

19:00 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев OTP Group Бошқаруви раиси Шандор Чани билан учрашди

18:39 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев турк олими Азиз Санжарни Алишер Навоий мукофоти билан тақдирлади

17:07 / 21.05.2025