Сирдарёда 14 ёшли ўсмир каналга чўкиб кетди
Боланинг жасади орадан бир кун ўтгач, ФВБ ғаввослари ёрдамида сувдан олиб чиқилди.

Фото: suvmap.uz
Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида 14 ёшли йигит каналга чўкиб кетди, деб хабар беради вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
Қайд этилишича, 18 май куни Мирзаобод тумани Ойдин МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Дўстлик» каналига чўмилиш учун борган 2011 йилда туғилган А.Х. эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетган.
Вилоят ФВБ ғаввос-қутқарувчилари томонидан олиб борилган сувда қидирув-қутқарув тадбирлари натижасида, 19 май куни йигитнинг жасади сувдан олиб чиқилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзаобод тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда каналга тушиб кетган қизни қутқарган эркак ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

23:32 / 30.06.2025
Сирдарёда Lacetti ва Yutong иштирокида ЙТҲ юз берди. Бир йўловчи ҳалок бўлди

13:44 / 27.06.2025
Сирдарёда ноқонуний балиқ овлаганлар салкам ярим млрд сўм зарар етказди

09:59 / 21.06.2025
"Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари бирлашмалари ходимларига устама белгиланди

18:44 / 14.06.2025