Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
6069
3 дақиқада ўқилади

Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?

Мамлакатимизнинг бир неча ҳудудларида чигиртка босқини кузатиляпти. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда акс этган бу бало тафсилотлари, бу ҳодисанинг об-ҳаво билан боғлиқ томонларини иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов изоҳлади.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

- Эркин ака, ҳашарот балоси акс этган видеолар тарқалди...

- Шундай. Ҳудудларимизда чигиртка кўпайиши хавфи прогноз қилинган эди ва прогноз ўзини оқлади. Бизнинг ҳудуд азалдан чигиртка хавфи камроқ тўқнашган. Аммо сўнгги йилларда, иқлим ўзгариши туфайли, афсуски, бу жараён юз бермоқда. Иқлим ўзгариши туфайли чигирткалар кўпайиши учун шароит юзага келади. Бу ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ва ёғингарчилик. Ўтган ҳафта шимолда ёғингарчилик кузатилди. Чигирткалар жануб томон миграция қилди. Иқлим ўзгариши туфайли бизнинг минтақа аста-секин Эрон, Покистон иқлимларига хос иқлимга ўтяпти.

Чигирткаларнинг турлари жуда кўп. Маҳаллий қора чигирткалар бир-икки кун кўпаяди, кейин яна йўқолиб кетади. Ҳосилдорликка катта зарар бермайди. Лекин Марокаш, Италия чигирткалар турлари сап-сариқ бўлади, шақир-шуқур овоз чиқаради, катта зарар келтиради. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган, Бухоро А380 автомобил йўлида олинган видеолардаги чигиртка Италия чигирткаси. Бизнинг Тошкент вилоятида Марокаш чигирткаси тарқалган. Воҳада ҳам, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари, Хўжанд ҳудудларида ҳам Марокаш чигирткалари хавфи мавжуд.

- Уларнинг маршрут йўналиши қанақа?

- Яхши савол. Масалан, 2020 йил баҳор ойлари жуда ҳам нам бўлди ва орасида қуёш чиқиши кузатилди. Ўшанда Тошкент вилояти ҳудудларини катта Марокаш чигирткалари босган. Ундан кейинги йилларда Тошкент вилояти атрофида бу юз бермади. Кейинги, яъни 2021 йилда қурғоқчилик келганлиги туфайли баҳор ойлари ёғингарчилик кам бўлгани учун чигирткалар хавфи кучли бўлмади. Лекин ўша йилда Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларини чигиртка босган. Ўтган йили намгарчилик кўп бўлди ва жуда ҳам кўп ҳудудларимизда чигиртка босқини юз берди.

8 май куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида айрим ҳудудларда жуда кўп ёмғир ёғди – қисқа вақт ичида тўққиз миллиметр ёғди. Мана шу ёмғир ва орқасидан ҳароратнинг кўтарилиб кетиши айнан мана шу турдаги чигирткаларнинг кўпайиб кетишига олиб келди. Бу катта Марокаш ёки Италия чигирткаларига ўхшамаяпти.

Ҳар йили чигирткага қарши миллионлаб гектар майдонларга ишловлар берилади.

Камолиддин Икромов суҳбатлашди. 

Мавзуга оид