АҚШ ва Саудия Арабистони 600 млрд долларлик келишувга эришди
Унинг доирасида Саудия компанияси АҚШда дата-марказлар ва энергетика инфратузилмалари қурилишига 20 млрд доллар инвестиция киритади.

Фото: Reuters
АҚШ ва Саудия Арабистони 600 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги битимлар ва инвестицион мажбуриятлар пакетини имзолади. Бу икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик тарихидаги энг йирик иқтисодий келишув бўлди, деб хабар бермоқда Оқ уй.
Битимлар имзолаш маросими 13 май куни Ар-Риёдда бўлиб ўтди. Унда АҚШ президенти Доналд Трамп ва Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон иштирок этди. Томонлар стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш ва узоқ муддатли иқтисодий тараққиётни таъминлашга келишиб олди.
Келишувларга кўра, Саудиянинг DataVolt компанияси АҚШ ҳудудида дата-марказлар ва энергетика инфратузилмаси қурилишига тахминан 20 миллиард доллар инвестиция киритади. Ўз навбатида, АҚШнинг GE Vernova корпорацияси Саудия Арабистонига 14,2 миллиард доллар қийматдаги газ турбиналари ва бошқа энергетика ускуналарини етказиб беради.
Трамп 14 май куни Қатар, 15 май куни эса Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюради. Бу унинг иккинчи президентлик муддатидаги илк йирик хорижий сафари саналади. Ахиос нашрининг ёзишича, Трамп Форс кўрфази давлатлари билан 1 триллион долларлик битимлар тузишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид

01:09
NYT: Трампнинг оиласи апрел ойида камида 2 млрд долларга бойиди

22:25 / 14.05.2025
Трамп Қатар билан 1,2 трлн долларлик иқтисодий ҳамкорлик битимини тузди

22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?

20:40 / 14.05.2025