Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари сони ошди
Бир кун ўтиб вайроналар остидан яна бир жасад олиб чиқилган ва қурбонлар сони етти нафарга етган. Марҳумларнинг барчаси бир оила аъзолари бўлишган. Ҳодиса сабаблари ва оқибатлари бўйича расмий маълумот берилмаяпти.

Видеодан кадр / Milliy
Самарқанддаги уйларнинг бирида содир бўлган газ портлаши оқибатида вафот этганлар сони 7 кишига етди. Бу ҳақда Milliy телеканалининг «Millar» дастурида маълум қилинди.
Самарқанд шаҳрининг «Боғисарой» МФЙ, Спитамен кўчасида жойлашган уйларнинг бирида газ портлаши 8 майдан 9 майга ўтар кечаси содир бўлганди. Портлаш натижасида ҳосил бўлган кинетик зарбадан уйнинг темир-бетон конструкциялари қулаши оқибатида, 1, 2, 3-қаватлари ва ертўла қисми зарарланган. Ёнғин содир бўлмаган.
Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этишга киришган. Олиб борилган ҳаракатлар натижасида вайроналар остидан дастлаб 6 нафар фуқаронинг жасади топилганди. 9 май куни хонадон вайроналари остидан еттинчи мурда ҳам олиб чиқилди.
Айни пайтда ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳодиса сабаблари ва оқибатлари бўйича расмий маълумот берилмаган.
Kun.uz манбаси маълумотига кўра, қурбонларнинг барчаси бир оила аъзолари бўлган, оила аъзоларидан ҳеч ким тирик қолмаган.
Манбага кўра, ушбу хонадонга қўшни ҳудудда олиб борилаётган қурилиш ишлари вақтида газ трубаси тешилган, натижада газ сизиб, портлаш рўй берган уй ертўласида тўпланиб қолган.
Мавзуга оид

15:18 / 09.05.2025
"Остона–Туркистон–Самарқанд" йўналишида янги авиaқатновлар йўлга қўйилди

11:48 / 08.05.2025
Самарқанд АЭХА миллий координаторлари йиғилишини қабул қилади

20:42 / 06.05.2025
Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади

18:54 / 05.05.2025