Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда юк машинаси ёниб кетди
М-39 халқаро автомобил йўлининг Шароф Рашидов туманидан ўтган қисмида юк машинаси ёниб кетди. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Фото: Видеодан кадр
Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси М-39 халқаро автомобил йўлида юк автомобилида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 9 май куни соат 17:20 да М-39 халқаро автомобил йўлининг Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани, Қангли МФЙ ҳудудида ўтувчи қисмининг 971-километрида ҳаракатланиб кетаётган юк автомобилида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Жиззах вилояти ФВБга хабар тушган.
Хабарга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғинни ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида юк автомобилининг двигател ва салон қисми ёниб зарарланган.
«Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкентда дарахтга урилган BYD ёниб кетгани, шунингдек, Яшнобод туманида Damas ва Cobalt автомобиллари ёнгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

19:58 / 07.07.2025
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот билан танишди

14:47 / 07.07.2025
Қорасарой кўчасида контейнер ёниб кетди

20:09 / 06.07.2025
Бўстонлиқдаги адирликда ёнғин чиқди. Уни қуршаб олишга салкам 2 соат вақт кетди

15:21 / 06.07.2025