Ўзбекистон | 09:45
1100
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 10 йилда хорижлик талабалар сони қарийб 18 баробарга ошди

2024-2025 ўқув йили бошига республикадаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг умумий сони 12,5 минг нафарни ташкил этган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра,  бу 10 йил аввалги кўрсаткичга қараганда қарийб 18 баробарга кўп.

Йиллар кесимида республикадаги олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи хорижлик талабалар сони:

  • 2015-2016 ўқув йили - 0,7 минг нафар;
  • 2016-2017 ўқув йили - 0,6 минг нафар;
  • 2017-2018 ўқув йили - 1,3 минг нафар;
  • 2018-2019 ўқув йили - 2,7 минг нафар;
  • 2019-2020 ўқув йили - 3,6 минг нафар;
  • 2020-2021 ўқув йили - 4,2 минг нафар;
  • 2021-2022 ўқув йили - 5,1 минг нафар;
  • 2022-2023 ўқув йили - 5,0 минг нафар;
  • 2023-2024 ўқув йили - 10,8 минг нафар;
  • 2024-2025 ўқув йили - 12,5 минг нафар.

Мавзуга оид