БМТ Ўзбекистон ташаббуси бўлган резолюцияни қабул қилди
БМТ Бош Ассамблеяси Ню-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан “Барқарор ўрмон хўжалиги асосида ўрмонзорлаштириш ва ўрмонларни тиклаш бўйича Ҳаракатлар Декадаси” номли резолюцияни қабул қилди.

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов / Фото: Facebook
Резолюциянинг ҳаммуаллифлари 80 дан ортиқ давлат бўлиб, улар дунёнинг барча минтақаларини, жумладан Марказий Осиё давлатларини, Озарбайжон, Россия, Бразилия, Австрия, Германия, Финляндия, Португалия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, БАА, Қатар, Баҳрайнни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, ҳужжат Ўзбекистон президентининг асосий ташаббуслари, жумладан “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ъяшилъ иқтисодиёт йили” дастури, “Яшил макон” миллий лойиҳаси ва “Марказий Осиё Яшил камар” дарахт экиш акцияси асосида яратилган.
Резолюция 2027–2036 йилларни Ўрмонзорлаштириш ва ўрмонларни тиклаш ҳаракатлари декадаси деб эълон қилади, куч ва ресурсларни мобилизация қилишга чақиради, шунингдек, давлатлар ва ташкилотларга тегишли чора-тадбирларни кучайтиришни тавсия этади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган «Марказий Осиё глобал иқлим таҳдидлари қаршисида: барқарор ривожланиш ва фаровонлик йўлида минтақавий бирдамликни мустаҳкамлаш» резолюцияси бир овоздан қабул қилинган эди.
Мавзуга оид

21:43 / 28.04.2025
Ўзбекистон илк марта БМТ Статистика комиссияси аъзолигига сайланди

17:06 / 28.04.2025
“Судлашиб, Тошкентдаги мингдан зиёд дарахтларни асраб қолганмиз” — экофаол Алишер Насимов

09:38 / 26.04.2025
Eco Expo Central Asia: Тошкентда илк бор экологик технологиялар кўргазмаси бўлиб ўтади

20:46 / 18.04.2025